8 сентябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани мамлакатдаги йирик жиноий тўда аъзоси деб эълон қилди ва унга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилди.
Ўзбекистон прокуратурасининг 8 сентябрь куни маълум қилишича, Рустам Мадумаров ва Гаянэ Авакян иши бўйича ўтказилган тергов натижасида жиноят ишининг “уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари”га доир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган. “Хусусан, Г. Каримова” ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳақида гап бораётгани айтилади бош прокуратура хабарномасида.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши очилгани тўғрисида эълон қилган хабарномага кўра, президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи “уюшган жиноий гуруҳ” аъзоси бўлган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Президент тўнғичига қарши Швеция¸ Швейцария ва Францияда очилган жиноий ишлар қаторига “ўзбек дело”сининг қўшилиши¸ бу жараëнларга қандай таъсир қилади – Каримовани Европадаги жавобгарликдан озод қиладими ëки унинг Ўзбекистондаги олий табақали маҳбуслар сафига қўшадими? Тошкент вақти билан 19:00дан бошлаб бу ҳақдаги фикрларингизни OzodlikOnline, OzodSkype ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали жонли суҳбатда билдиринг!