Тожикистонда 200дан ошиқ сайт, жумладан, Facebook ва YouTube тўсиб қўйилди

Тожикистон расмийлари кейинги икки йил давомида оммабоп Интернет сайтларини бир неча марта тўсиб қўйган.

Тожикистонда юзлаб Интернет сайтлари, жумладан, Facebook ва YouTube саҳифалари якшанба кунидан бери очилмаяпти. Тожикистон Интернет провайдерлари уюшмаси раиси Асомиддин Атоевнинг 6 октябрь куни Озодликка айтишича, камида 200та вэб саҳифа ёпиқ қолмоқда.

Хабарларга кўра, Интернет сайтларнинг тўсиб қўйилиши тожик мухолифатининг ижтимоий тармоқлар орқали Душанбе шаҳрида 10 октябрь куни намойиш ўтказиш чақируви билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Норозилик ўтказиш чақирувини муҳожиратдаги мухолифат етакчиси Умарали Қуватов тарқатди.

Тожикистон давлат телекоммуникация хизматининг бошлиқ ўринсбоари Рафиқжон Шокиров, Озодлик билан суҳбатда, ўз идораси Интернетга тўсиқ қўйиш ҳақида буйруқ бермаганини таъкидлади. Унинг иддао қилишича, “вэбсайтлар, жумладан Facebook сайтининг тўсилганига оид хабарлар ҳақиқатга мос келмайди”. Тожикистон расмийлари кейинги икки йил давомида оммабоп Интернет сайтларини бир неча марта тўсиб қўйган.