Ўзбекистонда Иккинчи Жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига соғломлаштириш-санаторий муассасаларида бепул дам олиш имтиёзи берилди.
Ўзбекистон президенти Фармонига биноан мазкур имтиёз 2015 йилнинг 1 январидан кучга киради. Уруш ва уруш даврида меҳнат қилган фахрийлар йилига бар маротаба ўзлари истаган санаторийда дам олиш ҳуқуқига эга бўлади.