Германияда чиқадиган нуфузли “Der Spiegel” журналининг хабар қилишича, немис разведкаси июль ойида шарқий Украина осмонида Малайзияга қарашли йўловчи самолётнинг уриб туширилишида россияпараст айирмачиларни айблаган. Хабарда айтилишича, айирмачилар самолётни ҳукумат кучларидан тортиб олинган ракета билан қулатган.
“Der Spiegel” 20 октябрь куни эълон қилган мақолада Германиянинг BND жосуслик хизмати раҳбари Герхард Шиндлердан иқтибос келтириб, БУК русумидаги ракета мосламасини айирмачилар Украина ҳукуматига қарашли ҳарбий қисмдан олишган.
Киев ҳукумати ва Ғарб давлатлари Малайзия ҳаво йўлларига қарашли МН17 рейсини амалга оширган самолёт айирмачиларга Россия томонидан берилган БУК ер-ҳаво русумидаги ракета тизими ёрдамида уриб туширлганини айтган эди.
Ўзини “Донецк халқ республикаси” бош вазири деб эълон қилган Андерй Пургин немис матуботида пайдо бўлган хабарни дарҳол инкор қилди.
Айни пайтда Россия Давлат думаси депутати Алексей Пушков ўз Twitter саҳифасида мазкур хабар Россиянинг бу фожиага “алоқаси йўқлигини кўрсатади”, дея ёзди.
17 июль куни Украина шарқида MH17 рейсининг қулаши 298 кишининг ўлимига сабаб бўлган эди.