2014 йилги пахта мавсумининг расман якунига етиши муносабати билан Ислом Каримовнинг 24 октябрь кунги табрикномасида бу йилги ҳосилнинг қанча қисми машиналарда териб олингани тўғрисида биронта ҳам сўз йўқ. Боз устига табрикномада “машина” ёки “трактор” сўзлари мутлақо учрамайди.
Нега шундай? Ахир, бир вақтлар пахтани машинада териб олишга катта эътибор берилар, бу соҳадаги кўрсаткичлар ривожланиш индикатори сифатида талқин қилинар эди-ку?!
Бу саволларни қишлоқ хўжалиги машиналари муҳандис-конструктори Мирза Анвар Ҳамидовга бердик.
OzodNazar маълумоти: Мирза Анвар Ҳамидов 1959 йили Ангрен шаҳрида, зиёли оиласида туғилган. 1982 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини “Тўқимачилик саноати машина ва аппаратлари” мутахассислиги бўйича битирган. Пахта толасини чигитдан ажратиш бўйича илмий иш олиб борган. Шу кунларда Пахта терим машиналарининг такомиллашган варианти устида иш олиб бораяпти. Оилали. 5 фазанд, 5 невараси бор, Россияда яшайди.
Мирза Анвар Ҳамидов билан суҳбатни тинглашингиз олдидан бир расмий маълумотни келтириб ўтмоқчимиз.
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси расмий сайтида эълон қилинган “Мажбурий меҳнатдан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан Ўзбекистон Республикасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотнома”да мана бу маълумот мавжуд:
2013 йили мамлакат далаларида 1000 (минг) та пахта териш машинаси ишлаган.
2014 йили бу кўрсаткич 3000, 2016 йилга бориб 10000 тага етказилади ва ўшанда етиштирилган ҳосилнинг 85 фоизи машиналарда териб олинади.
Агар чиндан ҳам шундай бўлса, нима учун бу ҳақда Президент лом-мим демади?
Агар чиндан ҳам шундай бўлса, 2012 ёки 2011 йиллари далага битта ҳам пахта териш машинаси чиқмаганми?
Нега чиқмаган?
Бу саволлар жавоби устида кейинроқ ўйларсиз. Ҳозир эса, Мирза Анвар Ҳамидовнинг OzodNazarини тингланг:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди