Украина армияси матбуот хизматига кўра¸ 32 та танк ва бошқа оғир артиллерия ҳамроҳлигидаги Россия ҳарбийлари 6 ноябрь куни Луганск ҳудудига кирган.
Армия матбуот котиби Андрей Лисенконинг 7 ноябрь куни айтишича¸ танклар баробарида Россияга қарашли 16 та Ҳовитзер артиллерия тизимлари ва ўқ-дори ва аскарлар жойлашган 30 дан ошиқ юк машинаси ҳам Луганск ҳудудига ўтган.
Юк машиналари колоннаси ва учта кўчма радар станцияси Россиядан Украина ҳудудига чегара ўтказиш пункти орқали кирган.
Лисенкога кўра¸ кейинги 24 соат ичида бораëтган қуролли тўқнашувлар оқибатида беш украин аскари ўлдирилган¸ камида 16 нафари жароҳат олган.