Ашхободда МДҲ Бош вазирлари учрашади

21 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида МДҲ давлатлари ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Мажлисда ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича йигирмага яқин ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади, жумладан, “Эркин савдо тўғрисида”ги шартноманинг бажарилиши муҳокама қилинади.

2011 йил 18 октябрда қабул қилинган мазкур ҳужжатни Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Украина ратификация қилган. Ўтган йилнинг майида шартномага Ўзбекистон ҳам қўшилган эди.

Учрашувда МДҲ давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари ядровий хавфсизлик, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, МДҲ шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризацияси, бюджет-молия сиёсати каби масалаларни муҳокама қилади