Ўзбекистонда 2014 йилнинг “Энг намунали имоми” кўрик танловининг республика босқичи якунлари чиқарилиб, биринчи ўринга тошкентлик имом Салоҳиддин Шарипов муносиб топилди.
Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, кўрик-танловнинг якуний босқичида минтақавий босқичларда ғолиб топилган 14 имом иштирок этган.
Танлов шартлари аввалги йиллардаги шундай тадбирлар шартларидан мураккаброқ бўлгани айтилди.
Биринчи ўринни эгаллаган Салоҳиддин Шарипов Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги “Ҳазрат Али” масжидининг имом-хатибидир.
Иккинчи ўринни Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги “Домла Омонулло” масжиди имом-хатиби Ғанижон Абиев эгаллаган.
Учинчи ўринга эса, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Рамазони шариф” масжиди имом-хатиби Азимжон Олимжонов билан Марғилон шаҳридаги “Робия хожи она” масжиди имом-хатиби Раҳматилло Файзуллаевлар лойиқ топилгани хабар қилинди.
“Энг намунали имоми” бир неча йилдан бери ўтказилади.