Ўзбекистонда 21 декабрь куни парламент сайлови бўлиб ўтади. Расмий Тошкент бу сайловларнинг демократик ўтишини иддао қилмоқда. Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати баëнот чиқариб бу сайловни “қўғирчоқлар сайлови” деб атади. Озодликнинг Қурултой эшитиришида бу сайловнинг туб моҳияти муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда 21 декабрь куни парламент сайлови бўлиб ўтади. Расмий Тошкент бу сайловларнинг демократик ўтишини иддао қилмоқда.
Айни пайтда, мухолифат сайловларда ҳалол рақобат йўқлигини, фақат ҳукумат танлаган одамларгина депутатликка сайланиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, "Бирдамлик" ҳаракати баëнот чиқариб бу сайловни “қўғирчоқлар сайлови” деб атади.
Газ ва электр энергияси тақчиллигидан ва адолатни қарор топтиролмаётганидан шикоят қилган баъзи ўзбекистонликлар эса 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларни бойкот қилиш ҳақида гапиришди.
Бу уч ҳолатдан келиб чиққан саволларни Озодликнинг Қурултой эшитиришида муҳокама қилдик.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Чайдари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи пенсионер Мурод ака, электр ва газ йўқлиги боис парламент сайловини бойкот қилишини Озодликка билдирди.
"Сайлов"да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган партияларнинг ҳаммаси режим тарфидан тайинлаган қўғирчоқ партиялардир. Бу партияларнинг қайси бири ғалаба козонса, бу ғалаба қаттол режимнинг ғалабаси бўлади. Қаттол режимнинг ғалабаси эса ўзбек халқининг мағлубиятидир.” – дейилади мухолифат баёнотида.
Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қатнашган суҳбатдошлар Ўзбекистондаги “сайлов” деб аталган маъраканинг туб моҳияти борасида мунозара қилишди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди