АҚШ президенти Барак Обама Sony Pictures ширкати 25 декабрдан бошлаб бош қаҳрамони Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ун бўлган “Интервью” комедиясини намойиш этишга чиқариш қарорига келганидан мамнун эканини билдирди.
Маълумотга қараганда “Интервью” фильми чекланган миқдорда прокатга чиқарилади. Фильм намойиши бир ҳафта олдин Sony Pictures сайтига киберҳужум қилингани ва фильмни намойиш этаётган кинотеатрларга номълум шахслардан таҳдидли мактублар кела бошлагани муносабати билан тўхтатиб қўйилган эди.
Вашингтон “Интервью” фильмини намойиш этилишига қарши таҳдидларда ва Sony Pictures Интернет ресурслари бузилганида Шимолий Кореяни айблаган ҳамда бу қўпорувчиликка муносиб жавоб қайтарилишини айтган эди.
23 декабрда эса Шимолий Корея Интеренетдан ўн соатга яқин узилиб қолган. Бу ишга АҚШнинг алоқадорлиги ҳозирча номаълум.