Шу кунларда Ўзбекистон пойтахтидаги автобусларда 500 дан зиёд кондуктор йўловчиларга Янги йил қаҳрамонлари кийимида хизмат кўрсатаяпти.
“Тошшаҳартранс хизмат” вакилларига кўра, бу 8 йилдан буён анъанага айланиб қолган тадбирдир.
Тошкентда мавжуд 140 йўналиш бўйича шу кунда 9 автопарк хизмат кўрсатади. Ҳозирда ҳар бир йўналиш бўйича 2-3 кондуктор қорбобо ва қорқиз кийимида ишлаётгани айтилмоқда.
Янги йил байрамида қорбобо ва қорқизнинг совға улашишига одатланилган бўлса-да, Podrobno.uz сайтининг ёзишича, йўловчилар ўзларидан бу йўсинда пул йиғилаётганидан хафа эмаслар, аксинча, байрам арафасидаги бу тадбирдан мамнунлар.