Ўзбекистонда 8та вилоят ҳокими қайта тайинланди

Саккиз ҳоким халқ депутатлари вилоят кенгашларининг қарорларидан сўнг президент фармони билан тасдиқланган.

Президент Ислом Каримовнинг 8 январдаги фармонига кўра, Ўзбекистондаги саккизта вилоят ҳокими беш йил муддатга қайта тайинланди.

Бухоро вилоятига Муҳиддин Эсонов, Қашқадарёга Зафар Рўзиев, Наманганга Баҳодир Юсупов, самарқандга Зойир Мирзаев, Сурхондарёга Тожимурод Мамараимов, Тошкент вилоятига Аҳмад Усмонов, Фарғонага Шуҳрат Ғаниев ва Хоразмга Пўлат Бобожонов қайта ҳоким этиб тайинланди.

Ушбу шахслар номзоди халқ депутатлари вилоят кенгашларининг қарорларидан сўнг президент фармони билан тасдиқланган.

Тожимурод Мамараимов саккиз ҳоким орасида ушбу лавозимда энг кам вақт ўтирган ҳокимдир.

Мамараимов атиги 20 кун аввал Сурхондарёни бир давомида бошқарган Эшдавлат Жўраев ўрнига тайинланган. Жўраев вилоят пaхтa кaмпaниясидaги кaмчиликлaр сабаб ишдан олингани айтилди.