Британиянинг Telegraph газетаси саёҳат учун экстраординар манзиллар рўйхатини тузди. Telegraph газетасига кўра, Қорақалпоғистон пойтахти Нукус саёҳатчилар бориши тавсия қилиниши лозим бўлган ғайриоддий маконлардан биридир.
“Ўзбекистон шимолида совет даврида барпо қилинган бу шаҳар номаълум сабабларга кўра, саёйҳлар учун одатий маршрутлар сирасига кирмайди. Лекин кўзга ташланмайдиган бу манзара ортида мутлақ гавҳар ётибди: бу Савицкий галереясидир”, дейилади Нукуснинг бу рўйхатда киритилишиги берилган изоҳда.
Telegraph газетасининг хулоса қилишича, совет даврида норасмий тақиққа учраган музейнинг Нукусда жойлашгани сайёҳларни у ерга жалб қилиши керак.
Савицкий галереясида 20-аср рус авангардини тамсил қилувчи ноёб асарлар, жумладан, Соколов, Комаровский каби рассомлар қаламига мансуб картиналар сақланади. Таниқли рассом ва санъатшунос Игорь Савицкий Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи раҳбари сифатида совет режими томонидан таъқиб қилинган ва тақиқланган рассомларга мансуб асарларни сотиб олиб, яратган галереяга кейинчалик унинг номи берилган.
Савицкий галереяси рус авангарди намуналари сақланадиган дунёдаги етакчи музейлардан бири сифатида ҳам эътироф этилади. Бу музейда 90 мингдан ошиқ экспонат борлиги айтилади.
Telegraph боришни тавсия қилаётган манзиллар қаторида Судандаги қадимий пирамидалар, Эроннинг Машҳад шаҳри, Грузиянинг Каҳети шаҳри каби жойлар ҳам киритилган.