Хитой миллий нефтгаз корпорацияси ва “Ўзбекнефтегаз” Марказий Осиё –Хитой газ қувирининг Ўзбекистондан ўтувчи тўртинчи тармоғининг лойиҳавий қиймати 800 миллион долларга тенг эканини маълум қилди.
Москвадаги "Новости" агентлигиниг билдиришича, газ қувирининг Ўзбекистондан ўтувчи 200 километр узунликдаги 4-тармоғи қурилиши жорий йилнинг иккинчи яримида бошланади.
Тўртинчи тармоқнинг умумий узунлиги 1000 километрни ташкил этиб, у Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудуди орқали ўтади ва Марказий Осиё-Хитой газ қувирининг узатиш қувватини йилига 85 миллиард кубометрга тенглаштиради.
2014 йилнинг декабрида газ қувирининг лойиҳавий қиймати 2,2 миллиард долларга, узатиш қуввати 25 миллиард кубометрга ва узунлиги 529 километрга тенг бўлган Ўзбекистондан ўтувчи учинчи тармоғи ишга туширилган эди.
Умумий узунлиги 7000 километр бўлган Марказий Осиё - Хитой газ қувири қурилиши 2008 йилда бошланган. Унинг биринчи тармоғи 2009 йилда ишга туширилган эди.