Ўзбекистон Футбол федерацияси “Йилнинг энг яхши футболчиси” ва “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясига даъвогарлик қилаётган энг кучли учлик аниқланганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси бўлишга Виталий Денисов ("Локомотив", Москва), Одил Аҳмедов ("Краснодар") ва Жамшид Искандеров ("Пахтакор") даъвогарлик қилмоқда.
Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши мураббийи номига Вадим Абрамов ("Локомотив"), Самвел Бабаян ("Пахтакор") ва Рўзиқул Бердиев ("Насаф") номзодлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг февраль ойида ўтказиладиган йил якунларига бағишланган тадбирида мазкур номинациялар ғолиблари эълон қилинади.