Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенеш депутати Турсунбой Бакир ўғли Ўш вилояти, Қорасув шаҳридаги Ас-Сарахсий масжидининг куни кеча ҳибсга олинганимом-хатибининг ёнини олиб чиқиш қилди. Бу ҳақда “Вечерний Бишкек” газетаси сайти хабар қилди.
Рашод қори Камолов маҳаллий фуқароларни Суриядаги жангаларга ёллаганликда, Қирғизистоннинг давлат тизимини ағдаришга чақирганликда айбланмоқда.
Турсунбой Бакир ўғлига кўра, Рашод қори Камоловга қўйилаётган айбловлар асоссиздир.
Ўшда ҳибсда сақланаётган қорасувлик таниқли имом Рашодхон Камолов устидан 11 февраль куни суд бўлиб ўтди ва уни икки ой ҳибсда сақлашга қарор қилинди. Ҳакам тергов жараёнида гумон қилинувчи шахснинг қочиб кетишидан хавотир бор, деган асосда ҳибс муддатини узайтирганини маълум қилди.
Рашод қори Қирғизистон Жиноят Кодексининг 299-моддаси асосида диний экстремизм билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.
Бундан аввал ҳам Рашод қори 2011 йил бошида ҳибсга олиниб¸ 3 февраль куни Бишкекдаги ҳибсхонадан озод этилган эди.
Бишкек шаҳри Свердлов тумани тергов изоляторида 16 кун ҳибсда сақланган Рашод қори Камолов Ўзбекистоннинг икки фуқароси аризаси билан ҳибсга олинган эди.