Германия ва Франция раҳбарлари Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилиш учун бугун учрашди. Парижда ўтказилган учрашувда икки давлат раҳбари 24 февраль куни“Нормандия тўртлиги” (Германия, Франция, Украина ва Россия) ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказишга келишиб олди.
Парижда ўтказиладиган учрашувда вазирлар 12 февралда Минскда эришилган келишувга томонлар қандай риоя қилаётгани муҳокама қилинади.
Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувидан сўнг Франция президенти Франсуа Олланд Минск келишувини бузган ҳар қандай томонга нисбатан санкциялар қўлланажагидан огоҳлантирди.
Ўз навбатида Ангела Меркель Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилмаган тақдирда Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишидан огоҳлантирди.
Германия ва Франция раҳбарларининг Париж учрашуви Украинада сўнгги бир кеча-кундуз ичида ўт очишни тўтатиш келишуви камида юз марта бузилиши фонида бўлиб ўтди.