Қрим ўтган йилги “Евромайдон” аксилҳукумат намойишлари пайтида сокин эди.
Аммо ҳаммаси 23 феврал куни ўзгарди.
Бир кун муқаддам президент Виктор Янукович ҳокимиятдан ағдарилганди.
Минглаб қримлик татарлар пойтахт Симферополдаги вазирлар кенгаши биноси ўнгига йиғилиб, парламентни тарқатиш ва конституцияга туб аҳоли ҳақлари борасидаги ўзгартиришлар киритишни талаб қилди.
Қрим парламенти фавқулодда йиғин ўтказиш қарорини олди.
Татарлар идорий кенгаши – Мажлисбошлиғи, Рефат Чубаров "хавфли" қарор олинишидан қўрққанини айтади.
"Вазият ўта қалтислигини сезиб турардим," – дейди Чубаров. - "Мажлисни фавқулодда йиғин ўтказишга ва халқни намойишга чақирдим."
26 феврал куни Россияпараст сепаратистларга қарши намойишга 10,000 дан зиёд одам тўпланди.
Парламент ичкариси ва ташқарисида муштлашув бошланди.
Алалоқибат қонун чиқарувчилар намойишчиларнинг энг оддий талаби – парламент сессиясини қолдиришга қарор қилди.
Украин ва хорижий журналистлар мазкур қарорни россияпараст унсурлар устидан ғалаба, дея тасвирлади.
"Биз ўзимизни, Қримни, Украинани қутқардик, деган қониқиш билан уй-уйимизга тарқалдик," – дейди Чубаров.
Орадан бир йил ўтди.
Қрим Кремль назоратига ўтди.
Россия Тергов Комитети эса 26 феврал ҳодисаларига жиноий иш сифатида қарамоқда.
Чубаров ва қримлик татарларнинг яна бир неча раҳбари, жумладан татарлар лидери Мустафо Жамил ўғлига Қримга киришга тақиқ қўйилди.
Татарлар Мажлиси раисининг муовини Ахтем Чийгўз намойишни ташкиллаштириш айби билан қамоққа олинди.
Қрим оролининг Россияга қўшилиши 2014 йил 16 мартида ўтказилган референдум билан “қонуний” тус олди.
БМТ Бош Ассамблеясининг аксар аъзолари мазкур референдумни ноқонуний дея баҳолади.
Чубаров ва бошқа татар лидерлари ярим орол аҳолисининг кўпи референдумга қарши чиққаннини айтади.
Кремль Қрим аннексиясини бир пайтлар олиб қўйилган заминнинг ўз қонуний эгасига қайтарилиши, дея тасвирлайди.
Унинг даъво қилишича, референдумда иштирок этганларнинг 95 фоизи Россияга қўшилиш тарафдори бўлган.
Аммо танқидчилар, жумладан украиналик фаол Константин Реутскийга кўра, референдумга тарғибот, қўрқитиш ва ҳукумат биноларини босиб олган “яшил одамчалар” – Россия армияси воситасида “қонуний тус” берилди.
"Одамлар хавфни сезишганди; улар калаванинг учини йўқотиб қўйишганди," – дейди у. - "сунъий йўллар билан қўрқув фазоси яратилган эди. Ҳамма жойни Россияпараст “фаоллар” босиб кетганди."
Аммо танқидчилар, жумладан украиналик фаол Константин Реутскийга кўра, референдумга тарғибот, қўрқитиш ва ҳукумат биноларини босиб олган “яшил одамчалар” – Россия армияси воситасида “қонуний тус” берилди.
"Одамлар хавфни сезишганди; улар калаванинг учини йўқотиб қўйишганди," – дейди у. - "сунъий йўллар билан қўрқув фазоси яратилган эди. Ҳамма жойни Россияпараст “фаоллар” босиб кетганди, уларнинг баъзилари қуролланиб олганди."
Аннексиядан бир йил ўтиб, танқидчиларга кўра, Қримда босимлар шунчалар кучайдики, ҳатто Россияга қўшилишни истаган баъзи этник руслар ҳам ўз пушаймонликларини яширмайди.
"Бир йил олдин, улар Россияни дастаклашларини айтиб қичқиришарди," – дейди ўз исмини ошкор этишни истамаган қримлик. - "Энди бундай эҳтиросли қичқириқлар йўқ.”