АҚШ Марказий Осиë стратегиясини қайта кўриб чиқди

Таҳлилчилар таъкидича¸ АҚШнинг Марказий Осиëга нисбатан 2001 йилдан кейинги сиëсатини асосан Афғонистондаги жараëнлар белгилади.

Россиянинг инқирозга чўкаëтган иқтисодига қаттиқ боғланган Марказий Осиë сиëсий-иқтисодий мавҳумлик даврига кирган бир пайтда¸ Обама маъмурияти Вашингтоннинг ушбу минтақага нисбатан сиëсатини қайта кўриб чиқди. “Биз Марказий Осиë халқлари ва ҳукуматларини қўллаб-қувватлашни бундан сўнг ҳам давом эттирамиз”¸ дейилади бу жараëн хулосасида қилинган расмий баëнотда.

АҚШ даги турли тизимларнинг ўз Марказий Осиë сиëсатини қайта кўриб чиқиш оқибатида чиқарган хулосалари тафсилоти келаси ҳафталар ичи жамоатчиликка эълон қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳақда ҳозирча қисқа баëнот билан чекланган Давлат департаменти матбуот котиби АҚШ бундан кейин ҳам минтақавий хавфсизлик¸ минтақа ва глобал бозорлар билан интеграцияни кучайтириш¸ инсон ҳақларини ҳурматлаш ва демократик бошқарув каби масалаларда Марказий Осиë ҳукуматлари билан ҳамкорликда ишлашни давом эттиражагини таъкидлади.

Бу жараëнга оид ҳозирча ошкор этилган маълумотларга қараганда¸ Вашингтоннинг қайта кўриб чиқилган Марказий Осиë сиëсати аввалгиларидан жиддий фарқ қилмайди.

Хусусан¸ янги стратегиядан яна АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетишидан кейин ҳам минтақавий хавфсизликни кучайтиришга қаратилган Янги Ипак йўли ташаббуси ўрин олган. Узоқ муддатлик бу ташаббус¸ Марказий Осиëнинг жаҳон бозоридаги эски мавқеини тиклаш ва уни яна халқаро савдо чорраҳасига айлантиришни назарда тутади.

АҚШ ўз Марказий Осиë стратегиясини Россиянинг Украина ҳудудий яхлитлигига дахл қилиб¸ Қримни аннексия қилиши ва мамлакат шарқида ҳарбий амалиëтларга қўшилиши ортидан постсовет ҳудудида юзага келган янги сиëсий воқелик таъсирида қайта кўриб чиқди.

Америка экспертлари фикрича¸ Россиянинг Украинага нисбатан қўллаëтган бугунги сиëсати¸ Марказий Осиëдаги мустақил давлатлар келажаги учун мавжуд потециал таҳдиддан берилган ўзига хос огоҳлантирувдир:

- Россиянинг Марказий Осиëга нисбатан иддаолари қандай? Айниқса¸ Россия Қозоғистонда нималарни режаламоқда? Ўтган йил президент Путин тарихда қозоқларда давлатчилик бўлмаган¸ Қозоғистон йўқдан яратилган давлат¸ деган баëнот қилди. Агар Путин 2008 йилда Украина ҳақида ҳам худди шу оҳангда гапирганини эсласак¸ Қозоғистонга ҳам чизиқ тортилганини англаш қийин эмас¸ дейди АҚШнинг Ўзбекисондаги собиқ элчиси Жон Ҳербст.

Айни пайтда таҳлилчиларга кўра¸ Марказий Осиëнинг икки белгиловчи давлати – Ўзбекистон ва Қозоғистонда мамлакатни мустақилликдан бери якка ўзи авторитар услубда бошқариб келаëтган Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоевнинг қариб бораëтгани¸ бу икки давлатда сиëсий ворислик масаласи долзарблашиб қолаëтгани ҳам Вашингтонни ўз сиëсатини яна бир бор кўриб чиқишга ундаган.

Обама Миллий хавфсизлик кенгашида Россия ва Марказий Осиë бўйича етакчи мутасадди бўлган Пол Стронский АҚШнинг Марказий Осиëга нисбатан сиëсатини жиддий қайта кўриб чиқиш зарурияти пишиб етилганини айтади:

- Аввалги сиëсат асосий эътиборни хавфсизлик масалаларига қаратган эди. Табиийки¸ яқин ўтмишда Марказий Осиëга асосан Афғонистондаги вазият кўзгусидан туриб қаралди. Биз Афғонистондан чиқа бошлаган эканмиз¸ бу минтақага бошқача қараш эҳтиëжи ҳам ўз-ўзидан туғилди. Ҳали ҳам Афғонистон билан боғлиқ жиддий хавфсизлик масалалари борлиги сир эмас. Масалан¸ наркотикларнинг ҳали узоқ вақт жиддий муаммо бўлиб қолиши бор гап. Айни пайтда¸ Марказий Осиëда бошқа долзарб масалалар¸ хусусан¸ иқтисодий¸ сиëсий модернизация билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратиш фурсати келди. Чунки минтақанинг аксар давлатида сиëсий тизимлар эмас¸ балки бир шахсга асосланган сиëсат ҳукм сурмоқда ва бу минтақа учун узоқ муддатлик жиддий муаммолар туғдирмай қолмайди¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Стронский.

АҚШнинг қайта кўриб чиқилган Марказий Осиë стратегиясидан яхши хабардор таҳлилчилар¸ бу сиëсатнинг муҳим қисми орасида минтақада кучайиб бораëтган исломий экстремизм таҳдидига қарши биргаликда курашиш¸ Россия иқтисодининг чўкиши ва рублнинг қулаши ортидан ишсиз қолаëтган миллионлаб меҳнат муҳожирларига иқтисодий имконлар яратишга хизмат қилувчи интеграцион жараëнларни қўллаб-қувватлаш ҳам борлигини билдиришди.