Франция, Германия ва Испания лидерлари 25 март куни Франциянинг Альп тоғларида А320 самолёти қулаган жойни бориб кўрди.
Франция президенти Франсуа Олланд француз мутахасислари самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлганини аниқлай олишларига ишонч билдирди.
Бундан аввалроқ ҳалокат пайтида самолётнинг "қора қутиси" шикастлангани оқибатида ҳалокат сабабларини аниқлаш қийинроқ бўлиши ҳақида хабар тарқатилган эди.
Германиянинг Germanwings ширкатига қарашли учоқ 24 март куни ҳалокатга учраши оқибатида 150 йўловчи ҳалок бўлган.. Уларнинг 72 нафари Германия, 49 нафари Испания фуқароси эди.