Тошкентдаги Алишер Навоий номли кинотеатрда таниқли киночи¸ СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосов суратга олган “Дилор, Дилор, Дил ва Ор” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Зални тўдирган икки минг томошабин тарафидан қарсаклар билан қабул қилинган бу фильм ўтган асрнинг 80-йилларида москвалик терговчилар Гдлян ва Ивановлар олиб борган ҳамда тарихга “пахта иши”¸ "ўзбеклар иши” деб кирган воқеаларни акс эттиради.
Фильм бош қаҳрамони бўлган Дилором исмли қиз Холмирза исмли кимсанинг чақуви билан ноҳақ қамоққа ташланади.
Шуҳрат Аббосов бир ўзбек аëли тақдирида Гдлян ва Ивановлар тарафидан оддий халққа қилинган тазйиқлар кўламини очиб беради.
Гдлян ва Иванов “Пахта иши” баҳонасида минглаб оддий одамларни асоссиз қамагани совет давридаëқ қораланган эди.
Собиқ СССР Бош прокуратураси тергов бошқармасини бошқарган Виктор Илюхин Ўзбекистонда Тельман Гдлян ва Николай Иванов олиб борган “пахта иши”га қарши чиққан эди.
Ўша вақтда Гдлян-Иванов гуруҳини порахўрлик ва бегуноҳ ўзбекларни ноҳақ қамаганликда айблаб, уларга қарши жиноий иш қўзғатилган эди. Аммо кейинчалик Гдлян-Иванов гуруҳи жазоланмай қолиб кетди.
Баъзи ўзбеклар орасида Гдлян гуруҳи “Золимларни жазолаган супермен” сифатида ҳам кўрилади.
Кинорежиссер Шуҳрат Аббосов ўзбек халқини “ўғри” дея таҳқирлаганлар ҳақида фильмни суратга оларкан, ўз олдига ëшлар тасаввурини ўзгартиришни мақсад қилиб қўйган.
Аббосов фикрича¸ “Холмирза қабилидаги салбий кимсалар тўнини ўзгартириб, тузумдан тузумга кўчиб юраверади¸ аммо улар барибир енгилишга маҳкум”.
СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосов билан Абдулла Искандар суҳбатлашди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди