Россия расмийларининг билдиришича, Хакасия минтақасида авж олган ёнғин 17 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг Хакасиядаги ўринбосари Михаил Мальгин 13 апрель куни 78 киши касалхонага ётқизилани, уларнинг 7 нафари оғир аҳволда эканини билдирди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги табиий офат 14 апрель куни эрталаб бартараф қилингани ҳақида баёнот тарқатди.
ТАСС агентилигининг вазирлик расмийсига таяниб хабар беришича, ёнғин 38 шаҳар ва қишлоқларда 1200дан ортиқ уйни вайрон қилган.
Қирғизистон Меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлигининг билдиришича, ёнғинда Хакасияда истиқомат қилаётган ўндан ортиқ қирғиз оилалари уйларининг кулини кўкка совурган.
Тили ва маданияти маҳаллий халқникига яқинлиги туфайли Хакасияда минглаган қирғизистонликлар истиқомат қилади.
Расмийларга кўра, ёнғин қуриб қолган хашакка ўт қўйилиши туфайли келиб чиққан.
Киши аралашуви ортидан келиб чиққан ёнғинлар сўнгги йилларда Сибир минтақасида катта муаммолар яратмоқда.