Европа комиссияси бугун "Газпром" масаласини муҳокама қилади

Европа комиссияси 22 апрель куни "Газпромга" “ҳалол рақобат қоидаларини бузганлик" юзасидан эътирозларини билдириши кутилмоқда.

Европа комиссияси "Газпром" фаолиятини 2012 йилда Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари шикояти ортидан ўргана бошлаган эди. Ўшанда Россия газига мутлоқ қарам бўлган Литва, Латвия, Эстония, Финландия, Словакия ва Болгария "Газпромни" газ нархини сунъий тарзда оширида айблаган эди.

Агар Европа комиссяси "Газпром" масаласини суд орқали ҳал этиш ҳақида қарор чиқарса, у ҳолда Россия ширкати 10 миллиард евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.