Москвада ўзбек аёл ўз чақалоғини ўлдирганликда гумонланмоқда

Москвада ўзбекистонлик аёл янги туғилган чақалоғини ўлдирганликда гумонланиб полиция тарафидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда “Инетерфакс” агентлигига таяниб “Москва” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 21 апрель куни ишчилар пакетга ўралган ва ерга кўмилган чақалоқ ўлигини топишган. Чақалоқнинг бўйнида пичоқ излари бўлган.

Гумонланувчи воқеа жойига яқин жойлашган вино қуйиш корхонасида ишлайдиган 23 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожири экани айтилмоқда.