Тожикистонда ўзини президент Эмомали Раҳмоннинг ўғли сифатида тақдим қилган 10-синф ўқувчиси Хушдил Қурбонов қўлга олинди.
"Asia-Plus" агентлигининг билдиришича, Хушдил Қурбонов фуқаро Маҳмадризо Ражабов ишончига кирган ва унга 0,30 гектар ер ажратишни ваъда қилиб, эвазига 50 минг доллар талаб қилган.
Пулни олгач ер ажратиш учун масъул бўлган амалдор Сабзали Мажидовга мурожаат қилиб, ўзини президентнинг ўғли Сомони Эмомали деб таништирган ва Маҳмадризо Ражабовга ер ажратишни буюрган. Бироқ Мажидов Хушдил Қурбоновга ишонмаган ва ҳеч кимга ер ажратмаган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.