OzodNazar: "Ўзбекистонда масжидлар динга хизмат қилаётгани йўқ"

Uzbekistan / Muhammadsolih Abutov

Ўзбекистон Дин ишлар қўмитасининг Масжидлар бўлими бошлиғи Мухаммадбобур Йулдошев Озодлик билан суҳбатда ёнғиндан зиён кўрган “Жўрабек” масжиди “ҳашар йўли билан” қайта барпо этилишини айтди.

Кўплаб тошкентликлар Ўзбекистон Юнон-рим кураши федерацияси раиси ва халқ орасида “Салимбой” номи билан машҳур тадбиркорнинг Салим Абдувалиев “Жўрабек” масжидини қайта тиклашга бел боғлагани мантиққа тўғри келишини айтади.

Салим Абдувалиев Жўрабек жомеъ масжиди яқинидаги халқ орасида “Оқ Уй” номи билан машҳур маҳаллада яшайди.

Тошкентликларга кўра, ўтган ҳафта ёниб кетган "Жўрабек" масжиди унинг пулига қурилган.

Хўш, масжидлар кимнинг ҳисобига қурилиши керак? Ўзбекистонда масжид барпо этиш шартлари қандай?

OzodNazar рукнида айни саволлар билан ҳозир Швецияда муҳожирликда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутовга боғландик.

Суҳбатни тингланг

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Муҳаммадсолиҳ Абутов билан суҳбат