Саудия Арабистони 7 май куни Яманни бамбардимон қилишни беш кунга тўхатиши мумкинлигини эълон қилди. Бу иш муҳтож бўлган миллионлаб одамларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш учун амалга оширилмоқда.
Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари тинч аҳолини ўлдираётган шиаларнинг Хутий исёнчи гуруҳидан қасос олинишини маълум қилган. Шиа исёнчиларининг Саудия Арабистонига бомба отиши натижасида 5 араб ҳалок бўлган эди.
“Саудия Арабистонининг хавфсизлиги унинг иттифоқвчилари ва Саудия қуролли кучлари учун биринчи навбатдаги масаладир.э Исёнчилар мана шу қизил чизиқни бузиб ўтди”, деб билдирди иттифоқчи кучларнинг матбуот котиби, бригада генерали Аҳмад ал Ассирий.
Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция Яманда ҳокимиятни эгаллашга ҳаракат қилган шиа исёнчилари позициясини бамбардимон қилиб келмоқда. Саудия ва унинг иттифоқчилари ўз ҳаракатларини "Яман қонуний ҳукуматини ҳимоя қилиш" деган асосда оқлаган эди.