Қирғизистон ЕОИИга қўшилиш юзасидан якуний ҳужжатларни имзолади

Атамбаев (ўнгда) Путин билан Евросиё иттифоқига аъзолик масаласида бир неча марта учрашган эди.

Қирғизистон Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш бўйича якуний ҳужжжатларни имзолади.

Хабарларда айтилишича, мазкур шартномага Москвада 8 март куни қўл қўйилган. Имзоланган шартнома Қирғизистон парламенти томонидан яқин кунларда ратификация қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг мазкур ҳужжат Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган Россия, Қозоғистон, Арманистон ва Беларус парламентларида ҳам тасдиқланиши зарур. Бу жараён якунланганидан сўнг Қирғизистон иттифоқнинг тўлақонли аъзосига айланади.

Москва етакчилигида бир неча йил аввал ташкил этилган Божхона иттифоқининг номи 2015 йил 1 январидан бошлаб Евросиё иқтисодий иттифоқи деб ўзгартирлган эди.