Тошкентдаги газета “секс” сўзини ишлатгани учун ëпилди

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ўзбекистонни “сўз эркинлиги бўғилган мамлакат” дея йиллардан бери таъкидлаб келади.

Тошкентда чоп қилинадиган “Новый век” газетасига берилган лицензия 20 май куни суд қарорига кўра бекор қилинди.

Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 20 май куни Дилшод Орипов ҳакамлигида ўтган маҳкама “Новый век” газетасида “ўзбек ëшларининг маънавиятини бузадиган шаҳвоний” материаллар борлигини сабаб қилиб нашр фаолиятини тўхтатиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Тошкент шаҳар Хўжалик судидаги Озодлик манбаларига кўра¸ газетадан ўрин олган “сексуал” деган жумла “ëшларни шаҳвониятга чорлаб¸ йўлдан оздирувчи” дея малакаланган.

Немисни сексуал деманг

“Новый век” газетасининг сўнгги сонларидан бирида “германиялик 35 яшар сиëсатчи Кристина Шрёдер энг сексуал аëлларнинг учлигидан ўрин олди” деган жумла бор.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг судга тақдим қилган хулосасига кўра¸ “Новый век” газетадаги бу жумла “шаҳвониятни тарғиб қилиб ëшларни бузади”.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги экспертиза хулосасига кўра¸ “Новый век” газетасидаги мақолалар¸“ахлоқ-одоб нормаларига зид келади ва анъанавий қадриятларга асосланган мамлакатдаги ëшлар шуурида сиëсий вазият ҳақида нотўғри тасаввур” ҳосил қилади.

Арбоб урар ҳар боб билан..

Тошкент шаҳар Хўжалик судидаги Озодлик манбаларига кўра¸“Новый век” газетасидаги мақолалар мазмуни “ Ўзбекистондаги қонунларга тўғри келмайди ва бу қонун посбонларини қоралайди”.

Унинг яна айтишича ¸“Новый век” газетаси маст ҳолда автомобил бошқариб пиëдалар ўлимига сабаб бўлиб воқеа жойидан қочган ИИВ мулозиминг исми -шарифини эълон қилгани ҳам газетанинг ëпилиш сабабларидан бири бўлган:

- Бу мақолада ИИВ мулозиминг аниқ исми келтирилган. Демак бу мақолани ўқиганлар шуурида давлат мулозими ëмон экан¸ у маст бўлиб мошин миниб пиëдаларни мажақлаб бостириб кетаверади¸ деган негатив тасаввур ҳосил бўлади. Бундан ташқари¸ бу мулозим бу иши учун терговга тортилган пайтда бу мақола чиқди. Бу эса терговнинг холислигига халақит беради¸ дейди суҳбатдош.

Латифа айтманг...

Озодликнинг Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидаги манбасига кўра¸ “Новый век” газетасида босилган латифалар “ўзбек жамияти ва бошқаруви устидан кулиш” деб малакаланган.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги экспертиза хулосасига кўра¸ газетанинг 2013 йилги 6 сонида “ Ҳукуматнинг ягона хизмат тизими масхара қилинган”

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Омонулла Юнусов имзо чеккан экспертиза хулосасига кўра¸ газетанинг “Ўзбекистондаги давлат амалдорлари ягона дарчадан пора олади¸ деб ëзгани воқеликга туҳматдир”.

Озодликга исми сир қолиш шарти билан гаапрган “Новый век” газетаси журналистларидан бирининг айтишича¸ “нашр Ўзбекистондаги яширин цензуранинг навбатдаги қурбони” бўлди.

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти йиллардан бери Ўзбекистонни “сўз эркинлиги энг кўп бўғилган мамлакат”лардан бири¸ давлат раҳбари Ислом Каримовни эса¸ “ахборот эркинлиги душманидир” дея таснифлаб келади.