Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27-29 май кунлари Жанубий Кореяга расмий сафар билан боради. Бу ҳақда Корея Республикаси президенти маъмурияти 22 май куни расман хабар тарқатди.
Сафар доирасида Корея ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида Жанубий Кореянинг энг йириқ иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, 2014 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард 900 миллион долларни ташкил қилган.
Ислом Каримов Ўзбекистон президентилига сайланган 1991 йилдан бери Жанубий Кореяга 7 марта сафар қилган.