Ўзбекистондаги Имом Бухорий халқаро марказида мамлакат имом-хатиблари учун ўқув машғулотлари бошланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита тарқатган маълумотга таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, Самарқанд вилоятида жойлашган халқаро марказда очилган имом-хатиблар учун курсларнинг 2-цикли 8 июнда бошланган.
Айтилишича, Марказ 2008 йили президент Каримовнинг ташаббуси билан очилган бўлиб, бу ерда имом-хатиблар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, дунёда кечаётган воқеалар, замонавий фан ва техника ҳамда технология янгиликларига оид янги маълумотларни оладилар.
Бундан ташқари имомлар қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқх соҳаларида тадқиқотлар ўтказиш, ўтмишда яшаган улуғларнинг ҳаёти ва ижоди билан танишиш имконига эгалар.