Ўзбекистон Адлия вазирлиги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари тадбирларини мувофиқлаштиришга оид янги Низомни тасдиқлади.
Интерфакс агентлигининг вазирликдаги манбасига таяниб туриб билдиришича¸ янги тартибга кўра¸ нодавлат ташкилотининг низомидаги ўз мақсадига эришиш учун Ўзбекистон ëки хориж давлати ҳудудида ўтказадиган ҳар қандай конференция¸ семинар¸ трейнинг¸ акция¸ “давра столи” атрофидаги учрашувлар¸ симпозиум каби ҳар қандай тўпландиси тадбир деб талқин этилади.
Бундай тадбир ўтказиш режасидаги ҳар қандай нодавлат-нотижорат ташкилоти ўз ихтиëри билан йил¸ квартал ëки ой охирида адлия тизимларига мурожаат қилиши лозим бўлади.
Бундай тадбирни мувофиқлаштириш мақсадида нодавлат ташкилотлари тегишли адлия идорасида уни ўтказишдан камида 20 кун¸ хориж фуқаролари Ўзбекистонга келадиган бўлса¸ бир ой олдин ëзма тарзда мурожаат қилишлари керак.
Адлия идораси эса¸ янги Низомга кўра¸бу мурожаатни кўриб чиқиб унга рухсат берилган-берилмаганини ëзма шаклда маълум қилади.
Агар режалаштирилаëтган тадбир конституциявий тузумни куч билан ағдаришни даъват қилиш¸ Ўзбекистон суверенитети¸ ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиш¸ фуқаролар ҳақ ва эркинликларини топташ¸ уруш тарғиботи¸ ижтимоий¸ миллий¸ ирқий ва диний низо қўзғаш¸ фуқаролар саломатлиги ва маънавиятига зиëнеткизиши мумкин”¸ деб топилса¸ Ўзбекистон адлия идоралари унинг ўтказилишига рухсат бермайди¸ дейилади янги Низомда.
Тадбир ўтказилишига рухсат берилган тақдирда¸ нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари унинг тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган каби ўтказилишини таъминлаши ва адлия тизими расмийсининг бу тадбирни мониторинг қилиш учун унга эркин кириб-чиқишини кафолатлаши лозим бўлади.
Ўзбекистонда айни кунларда 8100 тадан ошиқ нодавлат-нотижорат ташкилоти расман рўйхатдан ўтказилган.
2005 йилги Андижон воқеалари ортидан мустақил¸ хориж ташкилотларидан молиявий ëрдам олиб ишлайдиган ҳар қандай нодавлат-нотижорат ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати томонидан бошланган тазйиқ-таъқиблардан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.