АҚШ тергов идоралари Ўзбекистоннинг яна бир фуқаросини “Исломий давлат” гуруҳини қўллаб-қувватлаганлик айби билан ҳибсга олди.
Рейтерс агентлигининг хабар қилишича, федерал прокуратура 29 яшар Акмал Зокировга пайшанба куни айблов эълон қилган. Зокиров бундан аввал Нью Йоркнинг Бруклин мавзесида ҳибсга олинган уч ўзбекистонлик ва бир қозоғистонликнинг шериги сифатида кўрилмоқда. Ўзбекистон фуқаролари Дилҳаёт Қосимов, Аброр Ҳабибов, ва Абдурасул Жўрабоев ҳамда Қозоғистон фуқароси Аҳрор Саидаҳмедов апрель ойида АҚШ Фдерал тергов бюроси тарафидан қўлга олинган эди.
Зокиров 11 июнь куни Бруклиндаги АҚШ федерал судига олиб келинди. Унинг айби судда исботланадиган тақдирда 30 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин.