Молдова бош вазири ўрта мактаб аттестати ва университет дипломига оид саволлар туғилиши ортидан истеъфога кетишини эълон қилди.
Кирил Габурич истеъфога кетиши тўғрисида 12 июнь куни, прокуратурага олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларни қалбакилаштирилганига оид иддаолар юзасидан сўроққа чақрилишидан бир кун ўтиб билдирди.
Габурич ўз маълумоти даражасига оид саволлар “сиёсий ўйин воситасига айлангани” хусусида таассуф билдирди. Лекин ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни изоҳсиз қолдирди.
Габурич ўзининг сиёсатчи эмас, бошқаручи эканини айтиб, мамлакатда сиёсий тизимни ўзгартириш лозимлигини таъкидлади.
Европапараст қарашларга эга Габурич февраль ойида Молдова бош вазири лавозимига тайинланган эди. Шу ҳафта бошроғида Габурич Молдова бош прокурорини мамлакат банкларидан 1 миллиард АҚШ доллари йўқолганига оид ишни юзасидан терговни пайсалга солаётганликда айблаб, истеъфога кетишган чақирган эди.
4 миллион аҳолига эга Молдовада 14 июнь куни маҳаллий сайлов ўтказилади. Собиқ Совет республикаларидан бири бўлган Молдова 2014 йилда Европа Иттифоқи билан Ассоциация битимини имзолаган эди.