Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки ўтказган қўшма тадқиқот натижасида дунёда 400 миллион одам тиббий муассасалар хизматидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги аниқланди.
Тадқиқотчиларнинг билидиришича, мазкур рақам ер юзидаги инсонларнинг 6 фоизига тенгдир.Тиббий хизматдан фойдаланиш икониятига эга бўлмаганларнинг барчаси қашшоқлик даражасида яшаётган одамлардир.
Тадқиқот дунёнинг 37 давлатида ўтказилган. Мазкур давлатларда кунига 1 доллар 25 центдан кам даромад топаётган одамларнинг барчаси шифокорлар хизматидан маҳрум экани аниқланган.
Тиббиёт хизматидан фойдалана олмаётган 400 миллион одамнинг ярмидан кўпи чақалоқлар ва ўсмирлардир.