Россиянинг Грецияга молиявий ёрдам кўрсатиши ёки кўрсатмаслиги ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
19 июнь куни Греция ва Европа Иттифоқи ўртасида Афинанинг 1,8 миллиард долларлик қарзи юзасидан Люксембургда ўтказилган музокаралар натижасиз якунланганидан сўнг, Ғарб матбуотида Россия Грецияга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Греция Бош вазири Алексис Ципрас 18 июнь куни Россияга апрель ойидан бери иккинчи марта сафар қилган. Мазкур сафар ҳам Греция Россия кердитларини олиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни кучайтирган.
Аммо Associated Press агентлигига суҳбат берган Россия Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Грецияга қарз бериш масаласида Москва қабул қилиши мумкин бўлган қарорларни шарҳлай олмаслигини айтган.
Грециянинг Халқаро валюта жамғармасидан бўлган қарзи масаласида Европа Иттифоқи раҳбари Дональд Туск 22 июнь кунига шошилинч йиғилиш чақирган.