“Термиз музқаймоқ заводи МХХ ва солиқчилар ëрдамида вилоят бозорини ўз монополиясига айлантирмоқда”

Озодлик манбаларининг маълум қилишича¸ шу кунларда Сурхондарë вилояти солиқчилари март ойида Термизда очилган янги музқаймоқ заводи билан шартномаси йўқ дўконларни босиб¸ уларнинг молини мусодара қилмоқда. Шундай рейдлардан бири гувоҳининг айтишича¸ бундай буйруқнинг МХХ дан чиққанини яширмаган солиқчиларбундан кейин Тошкент ва Самарқанд музқаймоғига йўл берилмаслигини айтган.

“Мен 17 июнь куни Термиз шаҳридаги музқаймоқ кафеларидан бирида оилам билан дам олиб ўтирган пайтда¸ бу жойни солиқчилар босди. Ҳамма ҳужжатлари жойида бўлган ҳолда¸ дўкондаги бор музқаймоқни босиб олиб кетишди. Эртасига эшитсам¸ фақат Термиз эмас¸ балки вилоятнинг камида олти туманидаги аксар музқаймоқ сотувчи улгуржи дўконларда солиқчилар рейд ўтказибди. Аниқроғи¸ Термиз музқаймоқ заводи билан шартномаси бўлмаганларни ноқонуний асосда босишган¸ ҳамма молини мусодара қилишган. Қонунчиликка кўра¸ олдиндан режага киритилмаган “қисқа муддатлик” текшириш 8 соатдан ошмаслиги керак. Лекин Ангордаги музқаймоқ дўконларидан бирида 20 соатдан ошиқ тафтиш ўтказишган. Бунақа рейдлар ҳозир ҳам давом этаяпти”¸ деб хабар қилди Озодликка Термиздаги рейдга шахсан гувоҳ бўлган шаҳарликлардан бири.

Бу манбанинг иддаосича¸ ўзи кузатган текширувни амалга оширган солиқ ходимларидан бири¸ музқаймоқ дўконларини босиш ҳақида вилоят солиқ бошқармаси раҳбари буйруқ бергани¸ айни пайтда унга бу топшириқни вилоят МХХдаги юқори лавозимли шахс берганини яширмаган.

Вилоят солиқ бошқармаси хизматчиларидан бири Озодлик мухбири билан суҳбатда шундай рейдлар ўтказилаëтганини тасдиқлади¸ аммо уларнинг нима мақсадда ўтказилиб¸ қандай натижа билан тугаганига оид ахборот бера олмаслигини билдирди.

“Бунақа маълумот бошқарманинг бир бўлимидан бошқасига ҳам кўпинча берилмайди. Биз ҳозирча тафсилотлардан бехабармиз”¸ деди Озодлик боғланган солиқ ходимларидан бири.

Сурхондарë бўйлаб ëзнинг иссиқ кунларида айнан музқаймоқ дўконларида солиқчилар рейд ўтказаëтгани тафсилотларини ўрганиш давомида жорий йилнинг март ойида Термиз шаҳрида вилоятда биринчи ва ҳозирча ягона музқаймоқ заводи очилгани маълум бўлди.

“Саиджон-Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамияти ҳам хусусий секторга яратилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик сармоя эвазига хориждан замонавий технология харид қилди. Кунига ўн тоннагача музқаймоқ ишлаб чиқариш қувватига эга корхона маҳсулотлари сифати ва хуштаъмлиги, нархининг арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда” деб ëзди 16 март кунги “Ўттиз турдаги музқаймоқ” мақоласида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Аммо Термиздаги Озодлик манбасига кўра¸ вилоятдаги сердаромад бизнес тармоқларини ўз монополиясига айлантирган маҳаллий бойлардан бири томонидан очилган бу завод маҳсулоти¸ Тошкент ва Самарқанддан келаëтган музқаймоқлар сифати билан бозорда беллаша олмаган.

“Булар шунча пул сарфлаб¸ музқаймоқ сифатини эплай олмади. Одамлар Термизникини олмагандан кейин савдогарлар яна Самарқанд ваТошкентдан олиб келишди. Бу заводнинг эгаси вилоятдаги энг катта бойлардан. Унинг МХХдаги катталар билан қуда-андачилиги бор. Ана шу алоқаларини ишга солиб¸ ўзининг ўтмаган молини солиқчиларни юбориб¸ қўрқитиш орқали дўконларга ўтказаяпти. Бу рейдлардан мақсад¸ жанубий вилоят музқаймоқ бозорини Термиз заводи эгаларининг монополиясига айлантиришдир”¸ дейди Озодликнинг Сурхондаги музқаймоқ бозоридан яхши хабардор манбаси.

Сурхондарë вилояти Шеробод туманидаги музқаймоқ билан савдо қилувчи улгуржи дўконлардан бири эгаси¸ ўз дўконида ўтказилган тафтиш “Саиджон-Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамияти билан қимматлаган нарх бўйича шартнома имзолаш билан якун топганини билдирди.

“Бу шартномага кўра¸ бундан кейин мен Самарқанддан 340 сўмдан олаëтган бозори чаққон музқаймоқдан воз кечиб¸ Термизнинг харидорга ëқмаган музқаймоғини 440 сўмдан олишга мажбурман. Сурхондарëликларнинг пули Сурхондарëда қолиши¸ Тошкент¸ Самарқандга кетмаслиги керак эмиш. Бу маҳаллий мафиянинг зўравонлиги. Лекин бу ишнинг тепасида МХХ тургандан кейин¸ қаерга борасиз?” дейди Озодликка шахси сир тутилиши шарти билан гапирган музқаймоқ савдогарларидан бири.

“Термиз музқаймоқ заводидаги “авторитет”лардан бирининг хусусий суҳбатда мақтаниб айтишича¸энди Сурхондарë вилоятига кириб келувчи ягона автомобил йўли М39да жойлашган вилоят дарвозаси саналган Дарбанд постига қопқон қўйилар экан. Мақсад¸ Сурхондарëга бошқа вилоятлар ва Тошкентдан келаëтган музқаймоқларни кириш жойида мусодара қилиш”¸ деб ëзди Озодликка Сурхон музқаймоқ бозоридаги амалиëтларга қўшимча қилган манба.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитасига кўра¸ мамлакатдамузқаймоқ ишлаб чиқаришйилига 16 фоизга ошиб бормоқда ва бозордаги 99 фоиз маҳсулот ички ишлаб чиқарувчига тегишлидир. 2014 йил охирида Ўзбекистонда музқаймоқ ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони 200 дан ошган¸ аммо улар маҳсулоти сифат ва нарх жиҳатдан ҳозирга қадар ўзбек бозорининг асосий таъминотчиси бўлиб қолаëтган Vazira-Biznes,Singapore-Samarkand қўшма корхонаси, Imkon-Plus, Shin-Line ва Осиё-Вест музқаймоқларига жиддий рақобатчига айлана олмаган.

Ғарб давлатларида бир йилда бир одам 15-22 килограм музқаймоқ истеъмол қилгани ҳолда¸ ўзбек истеъмолчисининг йилига 2 килограм музқаймоқ ейишини таъкидлаган Ўзбекистон агентлиги ўз ҳисоботида¸ бу бозор имконлари кенглигини алоҳида таъкидлаган.