21 июнь оқшомида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган кийим-кечак бозорига ўт кетган.
Воқеа гувоҳларига кўра, бозорда ёнғин кечки соат 22.30 дан кейин чиққан.
Маълумотларга кўра, якшанба кунги ёнғин бозор ҳудудидаги 1,5 гектардан ортиқ майдонни қоплаган, қатор дўкон ва расталарни вайрон қилган. Айни пайтда ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмагани айтилмоқда.
Олтиариқ бозоридаги ёнғин сабаби ҳозирча аниқ эмас. Бу масала маҳаллий мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда.