Ëшлиги 80 - йилларга тўғри келган ўзбекларнинг кўпи бу қўшиқ ва унинг навниҳол ижрочиси Абдурауф Олимовни ҳамон яхши эслашади. 80-йиллар ўрталарида юлдузи порлай бошлаган хонанда автоҳалокатга учраганидан сўнг санъат оламидан узоқлашишга мажбур бўлган эди. Озодлик билан суҳбатда 58 яшар қўшиқчи санъат оламига қайтиб, яна ўнлаб янги қўшиқлар куйлаганини билдирди.
Хонанда билан "Таниш қўшилар" саҳифаси учун қурилган суҳбат 80-йиллар ифорини ўзига жойлаган "Гул бир ëн¸ чаман бир ëн" қўшиғи ҳақида бўлди.
Чаман ичинда бир гул, гул бир ён, чаман бир ён.
Сарви, санобармидир? — Соч бир ён, суман бир ён.
Саҳар, субҳи содиқда мушк бир ён, мужгон бир ён.
Тун пардасин тортса гар, ой бир ён, осмон бир ён.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
1986 йили илк бора Ўзбекистон радиоси тарафидан ëзиб олиниб, эфирга қўйилган бу қўшиқ ўз даврида миллионлар қалбига қувноқ бир кайфият бағишлаган эди.
Айниқса¸ ўтган асрнинг 80- йилларидагилар бу қўшиқ оҳангини яхши эслашади.
"Чаман ичинда бир гул, гул бир ён, чаман бир ён" қўшиғи ижрочиси, тожикистонлик ўзбек хонандаси Абдурауф Олимов бу қўшиқни яратиш ғояси 1985 йили Сирдарëнинг Гулистон шаҳрида, шоир Тўра Сулаймоннинг уйида туғилганини айтади.
Суҳбатдошга кўра, марҳум шоир Тўра Сулаймон бу қўшиқ матни ëзилган китобига дастхат ëзиб, қўшиқчига берган:
- Сўзлар жуда чиройли эди¸ куйни эса мен басталадим. Бир йил ўтиб бу қўшиқни радионинг олтин фондига ëзишди. Шу-шу, бу қўшиқ менинг ташриф қоғозимга айланди¸ - дейди ҳофиз.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Чаман ичинда бир гул, гул бир ён, чаман бир ён.
Сарви, санобармидир? — Соч бир ён, суман бир ён.
Саҳар, субҳи содиқда мушк бир ён, мужгон бир ён.
Тун пардасин тортса гар, ой бир ён, осмон бир ён.
Ўсган боғига олқов, ўстирган боғбонига,
Хавфу хатардан сақлай келган соябонига.
Андалиб қўнар, зоғлар қўнолмас бўстонига.
Мақтовига мен бир ён, борлиқ сухандон бир ён.
Ҳаким зоти бор ерда дард бир ён, дармон бир ён.
Ёринг жафокаш бўлса уй бир ён, зиндон бир ён.
Икки жон бир бўлмаса, шам бир ён, шамдон бир ён.
Айри бўлса йўллари — туғ бир ён, шамдон бир ён.
Қўриқчиси бўлардим боғимда унар бўлса,
Кузим келмай баҳорим қайта бошланар бўлса,
Солномачиси бўлай, магар у Қамар бўлса,
Қасам ичиб айтаман: намак бир ён, нон бир ён.
Қумри, саъва ошиён айлар бир гулафшон бу.
Бир кокили Сир бўлса, у бири Зарафшон бу.
Илоҳий санамлардан бир зурёд, бир нишон бу.
Керак бўлса магар жон, жон бир ён, жаҳон бир ён
Бу оламда Ой танҳо, муборак Қуёш танҳо.
Бўй қизларнинг ичинда шу бир эгма қош танҳо.
Унингдек ҳеч ким менга бўлмаса сирдош танҳо
Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён.