“Ўгай” келинлар

Ўттиз дақиқали мазкур ҳужжатли фильмда Ўзбекистондан Қирғизистонга ва Қирғизистондан Ўзбекистонга келин бўлиб тушган аёллар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм қаҳрамонлари бўлган уч аёл мисолида ўн минглаб келинларнинг мураккаб ҳаёти ёритилган.

Наманган, Жалолобод, Ўш, Андижон, Боткен, Фарғона...Ўзбекистон билан Қирғизистонни боғлаб турган мазкур чегара ҳудудларида қўшни давлатга келин бўлиб тушган ўн минглаган аёллар узоқ йиллардан бери фуқаролик ололмай, ҳуқуқлари паймол бўлган ҳолда яшашга мажбур бўлмоқда.

“Ўгай” келинлар (1-қисм)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Ўгай” келинлар (1-қисм)

“Ўгай” келинлар (2-қисм)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Ўгай” келинлар (2-қисм)

“Ўгай” келинлар (3-қисм)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Ўгай” келинлар (3-қисм)

"Ўгай келинлар" ҳужжатли фильми муаллифи Озодликнинг қирғиз хизмати журналисти Санжар Эралиевнинг айтишича, ушбу фильм билан "Бир дунё" халқаро танловида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Санжарга кўра, фильмни тайёрлаш учун Ўзбекистонга бориб, у ерда яшаётган қирғизистонлик келинлар тақдирини ҳам ўрганган.

Санжар Эралиев билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Журналист Санжар Эралиев билан суҳбат