30 июнь куни Озодликка боғланган асли наманганлик футболчи йигит ўз ватандошлари тушиб қолган оғир иқтисодий-ижтимоий вазиятдан фойдаланиб¸ уларни Сурияга ўлимга ëллаëтган гуруҳлар ҳақида гапириш истагини билдирди.
Ëши энди 20 дан ошган бу йигит ўзининг Суриядаги жиҳодий гуруҳга жанггари йўллаш орқали пул қилаëтган шахсларга биринчи бор Малайзиянинг Куала-Лумпур аэропортида дуч келганини айтади.
Бир неча ойдан бери Туркияда ўзи учун профессионал истиқбол қидираëтган спортчи йигитга кўра¸ ҳозирда Истанбулнинг Қумқопи мавзеси Россиядан Туркияга келиб¸ иши юришмаëтган ўзбекларни Суриядаги ўлимга ëллаш марказига айланган.
Бу йигитларни чорасизлик ва тушкунликка ундаëтган омиллар учун Ислом Каримов сиëсатини қоралаган 21 яшар суҳбатдош¸ Озодлик орқали ўз кузатишларининг бир қисмини ҳикоя қилиш ва ўзбекларни муқаррар ўлимга авраëтган жиҳодчиларга мурожаат қилиш истагини билдирди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди