Москвада асли Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридан бўлган "вор в законе" Гурсел Сайфулоев ҳибсга олинди.
Россия Ички ишлар вазирлиги Матбуот маркази хабарига кўра, жиноят оламида Гурам Ташкентский лақаби билан танилган Гурсел Сайфулоев Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан қўлга олинган.
Дастлабки текширув пайтида Сайфулоев ёнидан 1,2 грамм миқдорида наркотик модда топилган.
Сайфулоевга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 228- моддаси, 2- қисми (наркотик моддаларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш, қайта ишлаш) бўйича жиноий иш очилган.
Вазирликка кўра, ҳозирда қўлга олинган шахснинг турли жиноятларга алоқадорлиги юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.
Москва вилояти Домодедово шаҳрида рўйхатдан ўтган Гурсел Сайфулоев сўнгги йилларда Туркияда истиқомат қилган.
39 ёшли Гурсел Сайфулоев 2000 йилда "одам ўғирлаш", "товламачилик", "қурол сақлаш ва ташиш" айбловлари билан судланиб, умрининг саккиз ярим йилини панжара ортида ўтказган.
Россиядаги жиноий гуруҳлар фаолиятини ёритувчи веб саҳифаларга кўра, бир йил муқаддам Гурсел Сайфулоевга гуржистонлик "қонун ўғрилари" томонидан "ўғрилик тожи" кийдирилган.
Унинг асхика турклари орасида ягона "қонун ўғриси" экани айтилади.