Ўзбекистон Олий Кенгашнинг собиқ депутати, таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Шовруқ Рўзимуродов ўлганига 14 йил бўлди. 2001 йил июлида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторидан унинг жасади чиққанди. Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Шовруқ Рўзимуродов ўлимига “шафқатсиз муносабат” сабаб бўлиши мумкин, дея баёнот тарқатганди.
Шовруқ Рўзимуродов ИИВ тергов изоляторида қийноқлар остида вафот этганида 44 ёшда эди.
Собиқ парламент депутати ўлимига қадар уч марта қамоққа олинган.
Илк бор 1991 йил июнида, ҳуқуқбонларнинг ишонишича, "шахсан Президент Ислом Каримовнинг буйруғи билан" 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шовруқ Рўзимуродовни яхши таниган шахслар даъвосича, қамоққа ташланишига Каримовнинг унга нисбатан шахсий хусумати сабаб бўлган.
Шовруқ Рўзимуродов Ўзбекистон раҳбарини Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган пайтда пахтани қўшиб ёзишда айблаган эди.
Шовруқ Рўзимуродов ҳукмдан бир неча ой ўтиб, Олий Кенгаш аъзоларининг талаби ва босими билан озод қилинди.
Ўтган ҳафта бошида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари диққат-эътибори 1991 йил октябрида Ўзбекистон Олий Кенгашининг 7-сессиясидан олинган видео тасвирга қаратилди.
Унда ўша даврдаги Олий кенгаш вакили, Жаҳонгир Муҳаммад Шовруқ Рўзимуродовнинг ҳибсга олинишига тўхталар экан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари “ҳали жуда кўп поймол қилинади”, дея башорат қилганди.
Жаҳонгир Муҳаммад ўшанда Ислом Каримовни авторитаризмда айблаб, унга қарата: "Ислом Абдуғаниевич, Ўзбекистонни сизнинг онангиз яратган эмас!" деб хитоб қилган эди.
Озодлик мазкур видео тасвирни шарҳлашни сўраб, ҳозир Қўшма Штатларда истиқомат қилаётган Жаҳонгир Муҳаммадга Skype орқали боғланди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди