Россия қрим татар лидерларига Анқарада ўтадиган қрим татарлар халқаро анжуманида иштирок этиш имкониятини бермади.
Хабарларга қараганда, сешанба куни Россия тергов қўмитасининг Қримдаги бошқармаси Қрим татарлари қурултойи ижроия қўмитаси раиси Заир Смедляев ва унинг биринчи ўринбосари Наримон Жалолга 1 август куни сўроққа чақирилгани ҳақида чақирув қоғози ҳамда мамлакатни тарк этмаслик тўғрисидаги огоҳлантирув ҳужжатини топширган. Бунинг ортидан фаоллар Анқара ўтадиган қрим татарлар халқаро анжуманига бориш имкониятидан маҳрум қилинган.
Қрим татарларнинг Иккинчи халқаро анжумани Анқарада 1-2 август кунлари ўтказилади. Мазкур тадбирда дунёдаги 200 дан ортиқ қрим татар ташкилоти фаоллари иштирок этади.