Бишкекнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришини Астана маъқуллади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) га қўшилиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Мазкур шартнома 2014 йилнинг 23 декабрида Москвада имзоланган эди.

Қирғизистон ЕОИИга қўшилиш учун талаб қилинадиган ички чора-тадбирларни жорий йил майида амалга ошириб бўлган, Иттифоққа қўшилиш тўғрисидаги келишув Қирғизистон парламенти томонидан ратификация қилинган ва уни мамлакат президенти имзолаган.

Фаолиятини жорий йил январида бошлаган Евроосиё иқтисодий иттифоқига Арманистон, Беларусь, Россия ва Қозоғистон аъзо.

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) га қўшилиши тўғрисидаги келишувни олдинроқ Иттифоқнинг бошқа аъзолари ратификация қилган.