Покистон ҳарбий суди Пешавордаги мактабга уюштирилган ҳужумга алоқадор олти жанггарини ўлим жазосига маҳкум қилди. Бир жанггари умрбод озодликдан маҳрум этилди.
Ўтган йилнинг 16 декабрида ҳарбий мактабга уюштирилган ҳужумда 154 киши, асосан ўқувчи болалар ҳалок бўлган эди.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкаманинг қаерда ва қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълумот сир сақланди.
Ҳарбий суднинг веб саҳифасида 13 август куни билдирилишича, суд “адолатли ўтган” ва “томонлар апелляция судига мурожаат қилишлари мумкин”.
Мактабда уюштирилган ҳужум ортидан ҳодисани теров қилиш учун ҳарбий суд тузилиб, бундан олти йил аввал ўлим жазосига қўйилган мораторий бекор қилинган эди.
Бунгача Покистонда террорчиликда айбланганларга қўлланилиб келган ўлим жазоси эндиликда оғир жиноят содир этганларга нисбатан ҳам берилмоқда.