22 август куни камида икки минг қочқин оммавий тарзда Грециядан Македонияга ўтишга ҳаракат қилди. Македон полицияси қочқинларнинг чегарадан ўтишига тўсқинлик қилишга уринган. Бунинг оқибатида чегарада юзага келган тартибсизлик пайтида бир неча қочқин жароҳатлангани айтилмоқда.
Греция ва Македония чегарасида асосан суриялик қочқинлардан иборат бўлган бир неча минг одам тўпланиб турибди. Улар Македония орқали Европа Иттифоқи давлатларига ўтиб, у ердан бошпана олишга ҳаракат қилмоқда.
Македон полицияси чегарадаги вазият назорат остида эканини маълум қилди. 22 август куни 300 қочқин Македониянинг Гевгелия шаҳрида поездга ўтибириб, Сербияга чегарадош ҳудудларга етиб борган.
Македония кўп миқдордаги қочқинларнинг мамлакатга кириб келишини олдини олиш мақсадида чегарани беркитиб қўйган. БМТ Македония махсус кучлари чегарада тўпланиб қолган қочқинларни тарқатиш учун 21 август куни куч қўллаганини қоралаб чиқди.
Македония Сурия, Афғонистон, Шимолий Африкадан келаётган қочинлар Европа Иттиифоқига ўтиши учун асосий транзит давлат ҳисобланади.