Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасига кўра¸ қўмита ишонч телефонларига мурожаат қилаëтган аксар ўзбекистонликлар савдо ва хизмат жойларида пластик карточкаларни қабул қилувчи тўлов терминалларининг камлиги ëки борларининг ишламаëтганидан шикоят қилмоқда.
Қўмита баëнотида айтилишича¸ 2015 йил 1 сентябрига қадар ишонч телефонига қилинган шикоятлар асосида ўтказилган текширувлар оқибатида 2000 га яқин солиқ қонунчилигининг бузилиш ҳоллари аниқланган.
Солиқ қўмитаси¸ айтилишича¸ бу қонунбузарликларга йўл қўйганларни тегишли жазога тортган.
Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги муаммоси кучайиб бораëтган айни кезларда давлат ташкилотлари хизматчилари маошлари¸ шунингдек пенсия ва стипендияларни 100 фоиз пластик карточкага ўтказиш жараëни якунига етмоқда.
Айни пайтда¸ мамлакатда пластик карточкани қабул қилувчи терминаллар етарли эмаслиги ва банкоматларнинг деярли йўқлиги боис¸ оддий аҳоли пластик карточкадаги пулни нақдлаштириш учун15-20 фоизгача устама тўлашга мажбур бўлмоқда.