АҚШ пойтахти Вашингтонда 22 сентябрдан 28 сентябргача ўзбек киноси ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳафталикда Ўзбекистон “олтин фонди”га киритилган 5та фильм намойиш этилади. Филмьларнинг энг эскиси 1968 йилда Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинган “Тошкент –нон шаҳри” кинолентасидир. Бундан ташқари Юсуф Розиқовнинг “Дилхирож”, Аюб Шаҳобиддиновнинг “Паризод”, Зулфиқор Мусоқонинг “Осмондаги болалар” ва Абдуҳалил Мигноровнинг “Ота” фильмлари америкаликлар эътиборига ҳавола этилади.
Кино ҳафталигида режиссёрлар Шуҳрат Аббосов ва Аюб Шаҳобиддинов иштирок этади. Барча киноленталар ўзбек тилида инглизча субтитрлар билан намойиш этилади.