Россия Украинанинг Луганск вилояти билан чегарадош ҳудудда иккинчи йирик ҳарбий база барпо этишни режаламоқда.
Reuters агентлигининг хабар қилишича, база Воронеж вилоятининг Богучар шаҳри чеккасида жойлашади.
5210 ҳарбийга мўлжалланган казармалар, артиллерия омборлари, лазарет, ҳовуз ва улкан машқ майдонига эга бўлган янги база Украина чегарасидан 45 километр нарида қурилиши айтилмоқда.
База қурилишининг биринчи босқичи 2016 йил 29 апрелида якунланиши режаланган.
УНИАН агентлигининг хабар қилишича, аввалроқ Россия Украина чегарасига яқин бўлган Сотоли қишлоғи олдида улкан ҳарбий база қуришга киришганди.